Маҳбусларни мажбурлаб ишлатган ҳибсхона бошлиғи ишдан олинди

    Андижон вилояти Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг 6 нафар ходимига нисбатан интизомий чоралар қўлланди.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур интизомий чора жорий йилнинг март ойида ушбу вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ)даги шароитларни ўрганиш натижаларига кўра белгиланган.

    Мониторинг жараёнида санитария-гигиена талабларига риоя қилинмаслиги, моддий-техник таъминот бўйича жиддий камчиликлар, канализация тизимидаги муаммолар ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари аниқланган.

    Омбудсман томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига расман мурожаат йўлланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш сўралган.

    Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, мониторинг якунларига мувофиқ 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган. Хусусан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, яна 2 нафар ходимга ҳайфсан интизомий жазоси берилган. Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари эса ички ишлар органлари сафидан ўз аризасига кўра бўшатилган.

    Айни пайтда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) доимий назоратида бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates