Фуқаронинг пенсия тўлови қайта тикланди

    Баъзида фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб этиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

    Сўнгги вақтларда фуқаролар учун енгиллик яратиш, давлат органлари ва фуқаролар ўртасида бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ, баъзи ҳолларда фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб этиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Жумладан фуқаро Д.М. онаси М.Т.нинг 2020 йил сентябрь ойида тўхтатилган пенсиясини тиклашда амалий ёрдам сўраб pm.gov.uz сайти орқали йўллаган мурожаати Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

    Аниқланишича, Сергели туманида рўйхатда турувчи фуқаро М.Т.нинг пенсияси 2020 йилнинг июнь ойидан кетма-кет 3 ой давомида олинмаганлиги туфайли пенсия 2020 йилнинг сентябрь ойидан тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 172-бандига кўра, тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхатилиши мумкин:

    пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

    Ариза муаллифи эса онаси М.Т.Тожикистон Республикасида эканлигини, COVID-19 инфекциясига чалиниб соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имконияти бўлмаганлигини, шунга кўра, пенсияни олиш учун жорий йил февраль ойида унга ишончнома юборган бўлсада пенсия жамғармаси томонидан онасининг пенсияси тиклаб берилмаётганлигидан норозилигини билдирган.

    Шу билан бирга юқоридаги низомнинг 172-банди талабига кўра, фуқаро М.Т. томонидан Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси томонидан берилган 2021 йил 3 июндаги 027/034-сон маълумотнома тақдим этилган бўлсада, пенсияни тиклаш асоссиз рад этилган.

    Холбуки, мазкур маълумотномада Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси томонидан фуқаро М.Т. Тожикистон Республикасида пенсия ва нафақа олмаётганлигини ва ҳеч қандай имтиёзлардан фойдаланмаётганлигини ҳамда COVID-19 инфекциясидан даволанаётганлигини тасдиқлаган.

    Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан пенсияни тиклашда ариза муаллифини сарсон қилаётганлиги ва ортиқча ҳужжат талаб этаётганлиги ҳолати фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Шунга кўра, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномага асосан фуқаронинг 2020 йил сентябрь ойида тўхтатилган пенсияси тикланди ва тўланмай келган пенсия суммасини тўлаш октябрь ойи тўлов рўйхатига киритилди.

    Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates