Футбол бўйича Осиё чемпиони Асадбек Жўрабоев билан ўзи ўқиган мактабда учрашув уюштирилди

    Ўзбекистон – U-20 терма жамоасининг маҳоратли ҳужумчиси, «Навбаҳор» клуби аъзоси Асадбек Жўрабоев ўзи ўқиган Наманган шаҳридаги 34-умумтаълим мактабига борди. У мазкур билим даргоҳи собиқ битирувчисидир.

    Футбол одамни зўр тарбияларкан. Асадбек Жўрабоев ўқувчилик пайтида камгап ва оғир-босиқ, хулқи, билими намунали эди. Каттага ҳурмати, кичикка иззати янада ошибди. Самимий ва камтарлигини сақлаб қолган. Қолаверса, салобат (балки машҳурлик қиёфаси) пайдо бўлибди...

    Тадбирда дастлаб мактаб директори Ёдгора Маҳкамова, чемпионнинг синф раҳбари Нурания Бекпўлатова, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи сўзга чиқиб, Асадбек ҳақидаги илиқ фикрларини, муҳим маълумотларни айтишди.

    Чарм тўп устаси йиғилган минглаб ука-сингилларига Президент иштирок этган ва шахсан тўғридан-тўғри кузатган тарихий, ҳаяжонли, масъулиятли ўйин таассуротлари билан ўртоқлашди. Ажойиб мотивация улашди, савол-жавоблар ўтказилди. Фурсатдан фойдаланиб, жамики ўқитувчиларига миннатдорлик, устозларга эҳтиромини билдирди.

    Сўнгра эсдалик учун суратга тушиш лаҳзалари, чин дилдан ҳавас онлари узоқ давом этди. Ҳа, истеъдодли ёшлардан умидимиз катта. Юртимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишяпти. 19 ёшли Наманган фарзанди барчамизга фахр бағишлайди, албатта. Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган қаҳрамонимизга фақат омад, ғалаба ва куч-қувват тилаймиз!

    Орифжон ЖЎРАЕВ,

    "Янги Ўзбекистон" газетаси мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates