ФВВ кучли шамол вақтида қандай хавфсизлик чоралари кўрилиши бўйича тавсия берди

    Тошкент шаҳрида кузатилган шамол оқибатида айрим кўп йиллик дарахтлар синиб тушди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол вақтида нима қилиш кераклиги бўйича тавсияларини эълон қилди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол вақтида қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилиш кераклигини маълум қилди.

    – яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

    – электр ва газ воситаларини ўчириш;

    – кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;

    – кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

    – шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ерости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

    – очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;

    – бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;

    – кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.

    Шунингдек, вазирлик ҳайдовчиларга автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates