Гарварднинг 1950—2025 йиллар давомидаги битирувчилари аmicus briefʼга имзо чекди. Бу учинчи томондан судга иш бўйича қўшимча маълумот берувчи даъво аризасига юборилган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Бриф 9 июнь куни судга тақдим этилган.
Битирувчиларнинг фикрича, бундай ҳодиса Гарвард тарихида ҳали кузатилмаган. Гарвард ўзини ҳимоя қилмоқда ва ўз навбатида академик эркинлик, федерал молиялаштириш ва кампус назорати бўйича бошқа коллежлар ва университетлар учун намуна яратаётгани айтилди.
Гарвард апрель ойида Трамп маъмуриятини федерал молиялаштиришни музлатиш қарори юзасидан судга бериб, иш бўйича якуний қарорни тезроқ қабул қилишни сўраган. 21 июльда дастлабки эшитув бўлиши кутилмоқда.