баннер
31 мар 2025
04:13

    Ғазода ҲАМАСга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

    Ғазо секторининг шимолида юзлаб фаластинликлар иштирокида оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

    Намойишчилар ҲАМАС ҳаракатидан норози эканликларини билдириб, Исроил билан ҳарбий можарога барҳам беришни талаб қилишди, деб ёзади The Guardian.

    Бу Ғазо секторида 7 октябрда Исроил жанубига қилинган ҳужумдан кейин ҲАМАСга қарши кўтарилган энг йирик қўзғолон бўлди. Исроил яна бомбардимон қилишни бошлаганидан бир ҳафта ўтиб Байт-Лахиядаги намойишлар ҲАМАСни танқид қилувчи шиорлар, жумладан зўравонликларни тўхтатиш ва тинчликка қайтиш чақириқлари билан ўтказилди.

    Намойишчилар Индонезия шифохонаси олдида тўпланиб, “Урушни тўхтатинг” ва “Биз тинчликни хоҳлаймиз” каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб олишди.

    19 январдан буён ўт очишни тўхтатиш режими амалда бўлган Ғазо секторига 18 мартга ўтар кечаси Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётини ва зарбаларни қайта бошлади. Унинг хатти-ҳаракатлари ҳаракатнинг сулҳ даврида гаровга олинганларни озод қилиш ва сулҳни узайтириш бўйича Америка режасини рад этишига жавоб бўлди. Исроил АҚШни жанговар ҳаракатлар давом этиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Бироқ, ҲАМАС асирларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, сулҳни бекор қилган Исроил бўлганини айтди, деб хабар беради gazeta.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech