баннер
31 мар 2025
16:34

    Мисрда ичида россияликлар бўлган батискаф ҳалокатга учради, қурбонлар бор

    Мисрнинг Хургада шаҳри қирғоқлари яқинида 45 нафар россиялик турист бўлган батискаф ҳалокатга учради, қурбонлар бор, деб хабар берди бош консуллик ўзининг Telegram-каналида.

    Хабарга кўра, 27 март куни соат 10:00 атрофида қирғоқдан бир километр узоқликда “Синдбад” сайёҳлик батискафи билан ҳалокат юз берди. Батискаф худди шу ном билан аталувчи меҳмонхонага тегишли. Бортда экипаждан ташқари 45 нафар сайёҳ, жумладан, вояга етмаганлар ҳам бўлган. Уларнинг барчаси Россия фуқаролари, “Библио Глобус” компаниясининг туристларидир.

    Қайд этилишича, кема маржон рифини кузатиш учун мунтазам сув ости экскурсиясини амалга оширган, деб хабар беради ria.ru.

    Шу билан бирга, бош консул Виктор Воропаев РИА Новости билан суҳбатда қурбонларнинг фуқаролиги ҳали аниқланаётганини маълум қилди.

    Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди, деб хабар берди Мисрнинг Youm7 нашри.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech