Ғазода очлик туфайли ҳаётдан кўз юмган фаластинликлар сони 27 нафарга етди

    Ғазо секторидаги касалхоналарда очликдан вафот этган фаластинликлар сони 27 нафарга етди, деб хабар берди Al Jazeera.

    Унга кўра, Ғазо шимолида жойлашган “Камол Адван” касалхонасида чанқаш ва тўйиб овқатланмаслик туфайли икки боланинг ўлимидан сўнг очликдан ҳаётдан кўз юмган фаластинликларнинг умумий сони 27 нафарга етди.

    Илгари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазо сектори шимолидаги бошпана ва касалхоналардаги болаларнинг 15 фоиздан ортиғи тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётгани ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, ЖССТ сўнгги ойларда қайд этилган “Ғазо аҳолисининг овқатланиш даражасининг кескин пасайиши” мисли кўрилмаган ҳолат бўлганини таъкидлади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates