Гендер тенгликни таъминлашда БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик кучайтирилади

    Жорий йил 5 мартда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Анас Файяд Карман бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

    Таъкидлаш лозимки, БМТТД билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш борасида қатор лойиҳалар амалга ошириляпти.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг миллий гендер стратегиясининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш” қўшма лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати ва ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўтган йили Ўзбекистонда гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиришнинг келажак истиқболларини ўрганиш (Foresight) концепцияси ишлаб чиқилиб, миллий экспертлар гуруҳи шакллантирилгани, “Давлат муассасалари учун гендер тенглик нишони” глобал дастурини амалга ошириш доирасида Божхона қўмитаси учун маҳорат дарслари ва сўровлар ўтказилгани, гендер стратегиясини амалга ошириш мониторинги ва мақсадли кўрсаткичлари (субиндикаторлар) ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди.

    Мулоқот чоғида лойиҳанинг 2024 йилги асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Унда Миллий етакчи аёллар платформаси аъзоларининг ҳамда захирадаги етакчи аёлларнинг салоҳиятини ошириш, сиёсий ҳаётдаги фаоллигини кучайтириш, сиёсий партиялар ва маҳаллий Кенгашлар вакилларининг етакчилик кўникмаларини ошириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

    Шунингдек, суҳбат чоғида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга оширишда ҳамкорликни кучайтириш, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар ва халқаро тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates