Геномик технологиялар: ахлоқий ва ҳуқуқий муаммолар ечими

    Геномик технологиялар нафақат илмий ва тиббий саволларни, балки чуқур фалсафий, маданий ва ахлоқий муаммоларни ҳам кўтаради. Биз фикрлар хилма-хиллигини ҳурмат қиладиган ва мувозанатли ечимларни топишга ёрдам берадиган ўзаро ҳамкорлик механизмларини яратишимиз керак.

    Бугун инсоният олдида турган қатор муаммолар ичида саломатлик, соғлом фарзандларни дунёга келтириш масаласи ниҳоятда долзарбдир. Ер куррасида 7000 ортиқ орфан (кам учрайдиган ирсий касалликлар) мавжуд бўлиб, уларнинг 72 фоизи наслдан-наслга ўтувчи хусусиятга эга. Ирсий-генетик касалликларнинг аксарияти яқин қариндошлар никоҳи сабаб дунёга келган фарзандларда намоён бўлади. Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институтида “Тиббиётда геномик технологиялар-фуқаролик жамияти ва турли эътиқодларнинг ўзаро таъсири: ахлоқий ва ҳуқуқий муаммолар” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида халқаро миқёсдаги олимлар, ҳуқуқшунослар, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, журналистлар иштирок этди. Бутун инсониятни қийнаётган ирсий касалликлар, Ўзбекистонда бугун бу борадаги муаммолар, рақамлар аниқ кўрсатгичларда келтириб ўтилди. Яқин қариндошларнинг, эрта турмушнинг аянчли оқибатлари тилга олинди.

    — Биз тиббиётда геномик технологиялардан фойдаланишнинг асосий жиҳатларини, шунингдек, ушбу соҳада юзага келадиган ахлоқий ва ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда фуқаролик жамияти ва турли конфессияларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳимлигини муҳокама қилдик, — деди ЎзФА Иммунология ва инсон геномикаси институти директори, академик Тамара АРИПОВА. Муҳокамаларимиз илм-фан ютуқларидан тортиб, ижтимоий ва ахлоқий масалаларгача бўлган кенг кўламли мавзуларни қамраб олди ва мен бир нечта асосий фикрларни таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Биринчидан, биз касалликларни ташхислаш ва даволаш учун тиббиётда геномик технологияларнинг муҳим имкониятлари ҳақида сўз юритдик. Ушбу технологиялар тиббиётда янги уфқларни очади ва беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Бироқ, бу имкониятлар билан бизнинг эътиборимизни талаб қиладиган янги муаммолар пайдо бўлади.

    Иккинчидан, биз турли ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг бир нечта нуқтаи назарлари ва манфаатларини ҳисобга олиш қанчалик муҳимлиги ҳақида сўз юритдик. Геномик технологиялар нафақат илмий ва тиббий саволларни, балки чуқур фалсафий, маданий ва ахлоқий муаммоларни ҳам кўтаради. Биз фикрлар хилма-хиллигини ҳурмат қиладиган ва мувозанатли ечимларни топишга ёрдам берадиган ўзаро ҳамкорлик механизмларини яратишимиз керак.

    Давра суҳбатида Иммунология ва инсон геномикаси институти илмий ходими, олима Татяна Хегай томонидан орфан касалликлари, уларнинг оқибатлари, биздаги оғриқли масалалар аниқ фактлар билан тақдимот қилиб берилди. Иштирокчилар Anhor.uz таҳлилий сайти бош муҳаррири Лола Исломова, ҳуқуқшунос Азамат Эгамбердиев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Саидаъло Усмонов, Дин ишлари қўмитаси вакили Муҳаммадбобур Йўлдошев, ОАВ вакиллари миллатнинг дарди бўлган бу ирсий касалликлар сабаблари ва оқибатларини кенг жамоатчиликка етказиш хусусида сўз юритишди. Давра суҳбати якунида жорий йилнинг 30-31 октябр кунлари орфан касалликларини ташхислаш ва даволашга бағишланган “Чегарасиз ҳамдўстлик” халқаро форуми бўлиб ўтиш ҳақида маълумот берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates