Германияда “Ўзбекнинг асал қовунлари куни” бўлиб ўтди

    Ўзбекистондан келтирилган қовунлар тез фурсатларда ўзининг ажойиб таъми билан маҳаллий бозорда машҳур бўлиб кетди.

    Германия дунёдаги энг йирик бешта янги қовун импортчиларидан бири бўлиб, ҳар йили ушбу полиз экинларининг 130 минг тоннаси мамлакатга импорт қилинади. Асосий етказиб берувчилар орасида Испания, Франция, италия, Бразилия, Коста-Рика ва Туркия давлатлари бор.

    Маҳаллий бозорда Ўзбекистондан келтирилган қовунларнинг пайдо бўлиши ушбу маҳсулотни севувчилар учун муҳим воқеа бўлди. Ўзбек қовуни тез фурсатларда ўзининг ажойиб таъми билан бозорда машҳур бўлиб кетди. Немис харидорлари қовунларимизни “Ўзбекнинг асал қовунлари” деб атай бошлашди. Айни пайтда ушбу қовунлар нафақат Германия пойтахтида, балки Бавария, қуйи Саксония, Баден-Вюртемберг ва гамбург каби бошқа федарал ерларнинг савдо тармоқларида ҳам пайдо бўлган.

    Ўзбек қовунларини Германияда экспорт қилиш ҳажми аста-секин ўсиб бормоқда. Шундай қилиб, агар 2018 йилда мамлакатимиздан 353 тонна қовун олиб кетилган бўлса, 2019 йилда 559 тоннани ташкил этган. 2020 йилда эса бу кўрсаткич 1 минг тоннага тенг бўлиши тахмин қилинмоқда. Хусусан, жорий йилда "Red Pack" ўзбек ишлаб чиарувчиси германиялик шериклари билан эксклюзив шартнома доирасида илк бор “Мирзачўл” миллий бренди остида Ўзбекистонда етиштирилган қовунларни Германия бозорига етказиб беришни бошлади.

    Шу муносабат билан "Red Pack" компанияси директори Роман Саламатов

    “Маҳсулот сифатига, брендинг ва маркетингга босқичма-босқич сармоя киритиб, биз Европа бозорининг қатъий талабларига аста-секин мослашдик. Шу вақт ичида биз уларнинг сақлаш муддатини узайтириш учун қовунларимизни олдиндан совутишни ўргандик. Европалак мижозларимиз талабига биноан биз супермаркетларни омборлар ва савдо залларига кўчиришни осонлаштирадиган паллетлар устига қовун қутиларини ётқизишни бошладик. Бизнинг орзумиз ўзбек қовунларини дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги одамларга етказишдир.”

    Имкон қадар кўпроқ немислар ҳақиқий ўзбек қовунининг беқиёс таъмини татиб кўришлари учун яқинда Германиянинг ГФР даги элчихонаси томонидан Германиянинг "LEDO" савдо тармоғи билан ҳамкорликда Берлинда “Ўзбек қовун куни” деб номланган тадбир ўтказилди.

    Немис пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари нафақат гўзал Риштон заминида етиштирилган ширин ўзбек қовунларини татиб кўрибгина қолмай, балки Германия университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар томонидан ташкил этилган юртимиз маданиятидан дарак бергувчи кўргазмалар билан ҳам танишдилар. Ташриф буюрувчилар ўртасида “Ўзбекистонни биласизми?” деб номланган викторина ҳам ташкил этилди. Ғолиб иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

    Тадбирнинг айрим меҳмонлари ўз таассуротларини баён қилдилар.

    - Германияда биринчи марта янги ўзбек қовунларини кўрмоқдаман, - дейди гимназия ўқитувчиси Карл Рудольф. – Уларнинг кўриниши жуда ажойиб ва бетакрор таъмга эга. Бу қовунлар илгари бизнинг сурепмаркетларимизда учраши мумкин эмас эди. Қовунларни татиб кўрганимда нима учун уларни “асал қовунлар” деб аташганини англадим. Мен барча дўстларимга ўзбек қовунларини истеъмол қилишни тавсия қиламан. Улар инсон қалбида ўзгача бир самовий туйғуларни уйғотади.

    Ричард Винслет, австриялик дастурчи:

    - Оилам ва мен беш йилдан буён Германияда яшаяпмиз. Лекин бугун биринчи марта ўзбек қовунларини еб кўрдик. Уларнинг таъми шунчалар мазалики... Юртингизга ташриф буюриш учун виза талаб қилинмаслигини билиб олдим ва кейинги йили, албатта, қуёшли Ўзбекистонга таътилни мапроқли ўтказиш учун оилам билан ташриф буюрмоқчиман.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates