Грант маблағлари 10 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон ёшларини касбга йўналтириш, молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган грант маблағлари 10 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳага старт берилди.

    Қиймати 10 миллион АҚШ доллари (грант маблағлари) бўлган Ўзбекистондаги ёшларни ишга жойлаштириш учун кўникмалар (Uzbekistan Youth Employment Skills, “YES”) дастури”га старт берилди.

    АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) ҳамда бир қатор ташкилотлар кўмагида 5 йиллик дастур ишлаб чиқилади, дастур Ўзбекистондаги умумтаълим мактаб ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш, уларни касбга йўналтириш, молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлади.

    Лойиҳани амалга оширишда ўқувчи қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда имконияти чекланган ёшларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

    YES дастури орқали умумтаълим мактабларидаги Иқтисодий билим асослари ҳамда Тадбиркорлик асослари фанларининг ўқув дастурлари ва дарсликлари мазмунан қайта кўриб чиқилиб, ўқитувчилар малакасини ошириш амалга оширилиши кўзда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates