Бу ҳақда дипломатик ваколатхонанинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинган.
“Бугун элчихона жойлашган бино яқинига снаряд тушди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бинога зарар етмаган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаяпти.
Дипломатик миссия Исроил хавфсизлик хизматлари кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Исроилдаги Грузия фуқароларига маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш тавсия этилди, деб хабар беради report.az.