Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

    Халқаро ҳамкорлик 27 октябр 2020 1348

    2020 йил 27 октябрда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчиси Бахтиёр Саидов, Гуандун провинцияси ва Гуанчжоу шаҳар Халқ ҳукумати раҳбарлари, шунингдек, мазкур провинция ишбилармон, жамоат ва эксперт доиралари вакиллари ҳамда ватандошларимиз иштирок этди.

    Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Саидов Бош консулхонанинг очилиши Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, барча соҳаларда амалий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, энг аввало, Ўзбекистон вилоятлари ва ХХР жанубий провинциялари ўртасидаги ўзаро товар алмашув ҳажмларини кўпайтиришга қўшимча туртки беришини қайд этди.

    Йирик саноат, молия ва транспорт маркази бўлган Гуанчжоу шаҳри минтақалараро алоқаларни ривожлантириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, транспорт коммуникациялари сингари ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида жуда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

    Гуандун, Фуцзянь, Хунан, Хайнань провинциялари ҳамда Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном тумани ушбу Бош консулхона округига киради.

    Бош консулхонанинг очилиш маросими доирасида Ўзбекистоннинг сармоявий, экспорт ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

    Тадбир иштирокчилари эътиборига Ўзбекистонда яратилган жозибали ишбилармонлик муҳити, эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар, қурилиш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги жабҳасини ривожлантириш борасида эришилган муваффақиятлар ҳамда бу йўналишлардаги ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида атрофлича маълумот тақдим этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates