Гулистон марказий ўйингоҳи қайта қурилади

    Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳридаги марказий стадионни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти билан танишди.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортни оммавийлаштириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил олиб борилаётган сиёсат доирасида “Шодлик“ маҳалласида жойлашган ушбу стадион 11 минг томошабинга мўлжалланган замонавий спорт иншоотига айлантирилиши кўзда тутилган.

    Унда футболдан ташқари турли спорт ва маданий тадбирлар ўтказилиши мумкин бўлади. Тақдимотда трибуналар, сояли жойлар, санитар узеллар, овқатланиш нуқталари ва болалар майдончаларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates