Унда Сирдарё вилоятида таълим, тиббиёт, фармацевтика ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ёндашувларни жорий этиш, экспортбоп маҳсулот етиштириш ва янги иш ўринларини яратиш борасида икки томон учун манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.
Шу билан бирга, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, Сирдарё вилояти ва Венгриянинг Хайду-Бихар (Hajdú-Bihar) вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклиф этилди.
Якунда истиқболли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорликда изчил ишлар олиб борилишига келишилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.








