Гувоҳномаси йўқ ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Шу йилнинг 12 май куни Чилонзор туманида ўз хизмат бурчини бажараётган ЙПХ инспектори Ҳумоюн Шариповни Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “BYD” русумли давлат рақам белгиси 10 Y 070 GB бўлган автомобиль уриб юборди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

    Таъкидланишича, инспектор ҳаракат давомида шубҳа уйғотгани сабабли ҳуштак ва жезл ёрдамида автомашинани тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи - 2002 йилда туғилган О.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмас) ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирди.

    150-200 метр ўтиб ортга қайрилиб олган вақтида, ЙПХ инспектори қайта тўхташ ишорасини бериб, автомашиналар ҳаракатини тўлиқ тўхтатган. О.А. ИИО ходимининг қонуний талабларини қасддан бажармаган ҳолда, ЙПХ инспекторини устига машинасини ҳайдаб, уни уриб юборган.

    Оқибатда ЙПХ инспектори Х.Шарипов “Иккала сон суяги синиши” ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates