Юк машинаси 95 бош қўйни уриб юборди

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда қўйлар подасини автомобиль уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат юзасидан Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати ахборот бериб, воқеа октябрь ойида содир бўлганини маълум қилди.

    Таъкидланишича, шу йилнинг 17 октябрь куни соат 05:00 ларда Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Исузу русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор—Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.нинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates