Ҳиндистонда автобуснинг дарага тушиб кетиши оқибатида камида 36 киши ҳаётдан кўз юмди

    Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида автобуснинг дарага қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 кишига етди.

    Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

    Аввалроқ Times of India газетаси табиий офатлар бўйича туман бошқармаси ходимига таяниб, Ҳиндистон шимолидаги Марчула шаҳри (Уттаракханд штати) яқинида автобуснинг дарага қулаб тушиши оқибатида 23 киши ҳалок бўлгани ва 10 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

    NDTV телеканали хабарига кўра, 45 ўринли автобус ҳайдовчиси тоғли йўлнинг қийин қисмида бошқарувни йўқотиб қўйган ва машина тахминан 200 метр баландликдан тубсизликка қулаган.

    Қайд этилишича, жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Камида беш киши ҳамон бедарак йўқолган.

    Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар беради ru.apa.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates