Ғузор туманида қуёш электр станцияси барпо этилади

    Сайлов 11 октябр 2021 1454

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда бу ҳақда таъкидлади.

    – Энергетика соҳасида келгуси беш йилда умумий қиймати 1,3 миллиард долларлик жами қуввати 1 минг 250 Мега-Ватт бўлган лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан, Ғузор туманида 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ҳисобига қуввати 300 Мега-Ватт бўлган қуёш электр станцияси барпо этилади.

    Таллимаржон иссиқлик электр станциясида 1 миллиард доллар хорижий инвестиция ҳисобидан қўшимча 900 Мега-Ватт қувватлар ишга туширилади.

    Шунингдек, 500 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан Муборак иссиқлик электр станцияси модернизация қилинади. Умуман, Энергетика вазирлиги ҳузурида йирик тармоқ лойиҳалари учун инфратузилма барпо этиш мақсадида махсус жамғарма ташкил этилиб, унга 200 миллион доллар маблағ ажратилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates