Ҳамкорлик ва ишонч чоралари ёки глобал муаммолар ечими йўлида ёшлар бирлашуви

    Кўҳна Самарқанд замини шу кунларда яна бир шукуҳли тадбирга мезбонлик қилмоқда.

    Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши Ёшлар кенгашининг 6 йиғилиши ҳамда ёш лидерлар форуми ва унинг доирасида “Авлодлар мулоқоти”нинг биринчи учрашуви 28 га яқин давлат вакилларини Самарқандга жамлади.

    Президентимиз 2022 йилнинг 13 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражадаги халқаро форум — Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитида глобал муаммолар хусусида тўхталиб, турли ёшдаги инсонлар ўртасида бир-бирини яхшироқ тушунишга даъват этадиган, фарзандларимизнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим излашга кўмаклашувчи янги форматни — авлодлар мулоқотини йўлга қўйиш таклифини билдирганди.

    Шу ташаббус асосида ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашига аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ёшлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 12-13-октябр кунлари Самарқанд шаҳрида Ёшлар Кенгашининг 6-йиғилиши, Ёш лидерлар форуми ва унинг доирасида “Авлодлар мулоқоти”нинг биринчи учрашуви ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек халқаро ташкилотлар — Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши ва БМТ томонидан ўтказилаётган форумдан кўзда тутилган асосий мақсад замонамизнинг долзарб муаммоларини ёшлар манфаатлари нуқтаи назаридан ўрганиш, ёшларнинг радикаллашувига йўл қўймаслик, ижтимоий ривожлантириш, илм-фан, таълим ва меҳнатни, атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, маънавий-ахлоқий қадриятларни асраш масалаларига алоҳида эътибор қаратишдир.

    Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, салоҳиятини юксалтириш, ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фикр алмашиш, бу борада тавсиялар ишлаб чиқишда турли давлатлар ёшларини бирлаштириш, ёшлар сиёсати соҳасида кейинги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш вазифаси ҳам форум кун тартибидан ўрин олган.

    Йиғилиш доирасида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг ёш лидерлар форуми, “II Ўзбекистон-Қозоғистон ёшлар конгресси”, “Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми” ва “I Ўзбекистон-Озарбайжон ёшлар форуми” бўлиб ўтади.

    Форумда Кенгашга аъзо ва кузатувчи давлатлардан Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган давлат органлари, ёшлар жамоат ташкилотлари, ёшлар, шунингдек, халқаро экспертлар, турли соҳа ва касбларнинг таниқли вакилларидан иборат 70дан ортиқ қатнашчи таклиф этилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва экспертлар ҳам форумда иштирок этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates