Ҳамширалар тайёрлаш тизими мутлақо янги тартиб ва йўналишларда йўлга қўйилади

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

    Қайд этилганидек, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда кадрлар тайёрлаш тизими мутлақо янги тартиб ва йўналишларда йўлга қўйилади.

    Бирламчи бўғин муассасалари учун коллежларда умумий амалиёт ҳамширасини тайёрлаш 2 йиллик дастур асосида амалга оширилади.

    Техникумларда ихтисослаштирилган ҳамширалар (хирургия, парамедик, анестезиология, физиотерапия, фельдшерлик, нур ва функционал диагностика, тиббий профилактика иши, фармацевт ассистенти, стоматология, ортопедик стоматология техниги) 3 йиллик дастур асосида тайёрланади.

    Олий таълим муассасаларида олий малакали ҳамширалар тайёрлаш 4 йиллик халқаро ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Талабалар 2 йил Ўзбекистонда, 2 йил хорижда таълим олади.

    2023 йил февраль ойидан бошлаб 2-Республика тиббиёт коллежи негизида шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича Саудия Арабистонининг "Ал Ҳабиб академияси" ташкил этилади.

    Туркиянинг соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда Ҳамширалар Академияси фаолияти йўлга қўйилади.

    Энг муҳими, шу йилдан ҳар бир коллеж ва техникумга халқаро қўшма таълим дастурларини жорий қилиш мажбурияти юклатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates