Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтказилган халқаро турнирда 2та олтин медалга сазовор бўлди

    Спорт 23 январ 2021 551

    Шу йил 17-22 январь кунлари Қирғизистоннинг Чуй вилояти Орловка шаҳрида тоғ чанғиси бўйича халқаро турнири бўлиб ўтди.

    Чанғи спорт турлари Халқаро федерацияси (FIS) тақвим режасига киритилган мазкур мусобақада тўртта қўшни мамлакат вакиллари, яъни Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган 20 нафардан ортиқ энг кучли спортчилар иштирок этишди.

    Турнирда юртимиз шарафини Комилжон Тўхтаев, Валерия Ковалёва, Арман Гаюпов, Медет Назаров, Муҳаммадали Асанов, Ролан Раимкулов, Ақилбек Бухарбаев, Раъно Имонқуловалар ҳимоя қилишди.

    Эътиборлиси, тоғ чанғисининг гигант слалом йўналишида иккита олтин медаль ҳамюртимиз, қишки Олимпия ўйинларида мунтазам иштирок этиб келаётган спортчимиз Комилжон Тўхтаевга насиб этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates