Ҳақ эвазига бировнинг пулларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

    Воқеа-ҳодисалар 8 феврал 2025 697

    “Фарход” чегара божхона пости орқали божхона назоратидан яшириб бошқа шахсга тегишли бўлган нақд хорижий валюталарни маълум бир ҳақ эвазига олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди.

    Қўшни давлатга чиқиб кетаётган икки нафар йўловчи божхона назоратидан ўтаётган вақтида ўз хатти ҳаракатлари билан божхона ходимларининг эътиборини тортди. Йўловчилар белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

    Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаронинг бирида эгинидаги кийимининг ички чўнтагида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган 1 млн 460 минг ҳамда иккинчи йўловчида 730 минг Россия рубли нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates