Ҳар бир инсон учун чуқурлаштирилган тиббий текширув имкони

    Саломатлик 29 март 2021 1008

    Миллий палатанинг «SwissLab» билан ҳамкорликда ўтказиладиган лойиҳаси яқин кунларда ўз натижасини кўрсатади.

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «SwissLab» Тиббий лабораторияси 6 минг киши учун лаборатория таҳлили ўтказишни, уларни соғлиғи билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганиб, амалий ёрдам бериш мақсадида хайрли ишга қўл урди.

    Миллий палатанинг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида бир қатор ҳудудлар аҳолиси орасидан ижтимоий ёрдамга муҳтож қисми бепул ташхислаш пакетлари (ваучерлар) билан таъминланди. Мазкур пакетларга беморларни кардиология, урология ва терапия йўналишлари бўйича скрининг текширувидан ўтказиш учун зарур бўлган лаборатория таҳлиллари киради.

    — Лойиҳанинг дастлабки босқичида ташхислаш пакетидан Сирдарё вилоят аҳолиси фойдаланиши биз учун катта бахт, — дейди Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Фарход Шерназаров. — Энди Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ҳамда «SwissLab» тиббий лабораторияси ходимлари ташаббуси билан ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий текширувларда касалликлар эрта аниқланади. Энг муҳими, бу ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий текширув тадбири ҳар бир инсон учун фойдали.

    Ҳудудий бўлим бошлиғи айтганидек, бугунги кунда инсон, инсонларни саломатлигига, қолаверса скринингдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўзининг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида аҳолини, энг аввало, унинг ижтимоий кўмакка муҳтож қисмини скрининг текширувлардан ўтказиш масаласига асосий эътиборни қаратди.

    Натижада, «SwissLab» компанияси (Ўзбек-Швейцария қўшма корхонаси) мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, жорий йилнинг март-апрель ойлари давомида 6 минг кишини лаборатория таҳлилидан ўтказиш ишларига бел боғлади. Қўшма лойиҳанинг мақсади ва вазифаси, энг аввало юқори сифатли скрининг текширувларни ўтказиш, инсонларда учраётган ёндаш касалликларни эрта босқичда аниқлашдан иборат. Шунинг учун ҳам, бу имкониятдан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролар сони кундан кунга Сирдарёда ҳам ошиб бормоқда. Муҳими, аҳолимиз вакиллари қайси қатлам вакилларидан бўлишидан қатъи назар, соғ-саломат бўлса бас.

    Муҳими, улар соғ-саломат бўлишса, ёндош касалликлардан барвақт қутилса, зарур бўлса мутахассислар ёрдамида зарур ёрдамни олишса шунинг ўзи катта бахт, дейди мутахассислар.

    Ғулом ПРИМОВ,

    Сирдарё вилоят

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Матбуот хизмати ходими.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates