Ҳар ҳафта 100 мингтагача тест ишлаб чиқарилади

    Ҳозирги кунга келиб республикамизда кунига 20 000 тест ўтказилишга талаб мавжуд.

    Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан яратилган тест системаси Марказнинг стартапларидан бири бўлган “Biotest- LAB” МЧЖ томонидан оммавий ишлаб чиқаришга қўйилди. Стартап ҳар ҳафта 100 мингтагача тест-системаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия тайёрланди. Улардан 40 минг донаси Жиззах, Андижон ва Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик агентлик лабораторияларига ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига топширилди. Қолган 60 мингтаси ҳам бошқа вилоятларга чиқарилади.

    COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавируси 227 мамлакатга тарқалган бўлиб, коронавирусни аниқловчи тест системаларига кун сайин талаб ортиб бормоқда. Коронавирусни ўз вақтида аниқлаш, даволаш муолажаларини эрта йўлга қўйиш, касаллик олиб келадиган асоратларни бартараф этиш, касалликнинг тарқалишини олдини олиш имкониятини яратади. Ҳозирги кунда SARS-CoV-2 коронавирусни аниқловчи экспресс, ИФА, ПЗР тестлари мавжуд бўлиб, ПЗР (полимер занжир реакцияси) тести аналогларига нисбатан юқори сезгирликка эга. Шу кунгача республикамизга ПЗР тести импорт қилиниб келинмоқда ва борган сари унга бўлган талаб ортиб бормоқда.

    Ҳозирги кунга келиб республикамизда кунига 20 000 тест ўтказилишга талаб мавжуд. Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан яратилган тест системаси Марказнинг стартапларидан бири бўлган “Biotest- LAB” МЧЖ томонидан оммавий ишлаб чиқаришга қўйилди. Стартап ҳар ҳафта 100 мингтагача тест-системаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

    «Biotest- SARS-CoV-2» реагентлар тўплами ўткир респиратор синдром COVID-19 ни қўзғатувчи SARS-CoV-2 коронавирусининг РНКсини «реал вақт» режимида ПЗР усулида бурун-ҳалқум шиллиқ пардасида аниқлаш учун ишлаб чиқилган. Ушбу тўплам янги коронавирус геномининг икки соҳасида - RdRP ва N генларида COVID-19 ўткир респираторли инфекцияни клиник ва диагностик текшириш учун мўлжалланган, тест натижалари қўшимча тасдиқлашни талаб қилмайди. Маҳаллий ПЗР тест системасига реакцияларнинг сифатини текширувчи кўрсаткичлар ҳам киритилган. Бу экспресс-тест эмас, балки тўлақонли тест бўлиб, натижалар 5-6 соатдан кейин аниқ бўлади ҳамда фақат махсус лабораторияларда қўллаш мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates