Ҳaрбий курсaнтлaрнинг билимдонлиги — жaмият тaрaққиётининг муҳим омили

    Бугун мамлакатимиз ёшлари ҳаётимизнинг турли жабҳаларида етук кадрлар бўлиб ишлаши учун қулай шарт-шароитларда таълим олмоқда. Хусусан, ҳарбий курсантларнинг ҳам компьютер, интернет техникаси, бир нечта чет тилларини мукаммал эгаллаган ҳолда таҳсил олиши жамият тараққиётининг муҳим омилдир.

    Шунингдек ҳарбий курсантларда маънавий-маърифий билимларнинг ҳам шаклланиши уларнинг шахсий фаоллигини оширишга амалий ёрдам беради. Шу маънода бугунги кунда ҳарбий таълим муассасаларида асосий эътибор уларга чуқур ва пухта таълим-тарбия беришга, ёт ғояларга қарши кураша оладиган ҳамда ўзининг мустақил фикрига эга, ҳеч кимдан кам бўлмаган маънан етук ва комил инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилган.

    Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепсияси мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради.

    Шуни таъкидлаш жоизки, харбий хизмат жараёнида учраб турадиган йўқотишлар, хизмат жараёнидаги ҳавф-хатарлар харбий хизматчилар онги, руҳиятига оғир таъсир этишини ҳисобга олиб, уларни салбий ҳолатларга тайёрлаш масаласида психологик тренинг машғулотларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Ҳарбий фаолиятда психологик хизматни ташкил этиш, психоанализ методларини қўллаш орқали харбий хизмат вазифасини тақсимлашда асос бўлувчи омиллар моделлашмаган ва психолог олимларни жалб қилиш, уларни илмий тадқиқот ишларини ҳарбий амалиётга тадбиқ этиш ишлари ҳали етарли эмас. Ҳарбий таълимдаги мавжуд камчиликларга психологик ёндашувлар, психологик таҳлил, профилактика ишлари ҳанузгача мутахассисларни ўзига жалб қилади.

    Ҳарбий курсантнинг психологик тайёргарлиги, уларнинг фаолият тизимини ва касб маҳоратининг комплекс таркибий қисмидир. У ходимнинг шаклланган ва ривожланган психологик хусусиятлари мажмуаси бўлиб, Миллий гвардия ва ички ишлар органлари фаолиятининг ўзига хос ва муҳим психологик хусусиятларига жавоб беради ва уни амалга оширишнинг зарур шарт-шароитларидан бири ҳисобланади.

    Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, профессионал фаолият шахсдан жуда кўп билимларни ҳамда малакаларни талаб қилади. Нима учун у ёки бу касбни танлаганини англаб етган шахс, энди ўз фаолияти ва қобилиятларини бошқара билиши ва ўз устида муттасил ишлаб, малакаларини орттириб бориши шарт. Курсантларнинг профессионал билимдонлиги шахс умумий маданиятининг шундай йўналишики, ундан фақат касбига тааллуқли бўлган билимлардан ташқари шу билимларнинг ҳосил бўлиш йўллари ва малакаларнинг такомиллашувини таъминловчи психологик жараёнлар ва ҳолатларни билишни ҳам тақозо этади. Шундай экан, бугун юртмизнинг бўлғуси ҳимоячилари, мудофаамизнинг мустаҳкам қўрғонларига яратилаётган ҳар бир қулайлик, имконият уларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

    Ўткир Каракулов,

    Ўзбекистон республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

    батальон командири ўринбосари

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates