Лого Лого-пв-уз

    Ҳасанбой амалдаги чемпионни медалсиз қолдирди

    Спорт 10 май 2023 701

    Ҳасанбой Дўсматов Жаҳон чемпионатининг чорак финалида япониялик рақибга қарши рингга кўтарилди ва 4:3 ҳисобида ғалабага эришди.

    Жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари юртимиз вакиллари юқори нотада бошлади.

    Хусусан, Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасининг амалдаги чемпиони япониялик Томоя Субоини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

    Мухлислар бугун рингга кўтариладиган барча боксчилардан мана шундай ёрқин ғалабалар кутиб қолади.