Ўзбекистонлик боксчи деярли ҳамма нарсага эришиб бўлганини айтар экан, агар эришиш қолган нарса бўлса, бу фақатгина профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлишини таъкидлаган, деб ёзади нашр.
"Мен барча унвонларга эришиб бўлдим, барча турнирларда ғолиб чиқдим. Икки карра Олимпия чемпиони ҳамда Вэл Баркер кубоги соҳибиман. Эҳтимол бу орқали ҳаваскор бокс тарихидаги охирги боксчига айлангандирман.
Агар мен эришмоқчи бўлган бирор ютуқ бўлса, бу профессионал рингда жаҳон чемпиони бўлишдир. Мен минимал вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонига мажбурий даъвогарман. Жамоам билан чемпион билан жанг ўтказиш имкониятини муҳокама қиляпман", деди 31 ёшли Ҳасанбой Дўсматов.