Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

    Спорт 24 октябр 2023 2401

    Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили расман маълум қилинди. 

    Дўсматов 6 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади.

    Маълумот учун, ўйинчоқ (ToyToy) лақаби билан танилган Балени фаолияти давомида 21 ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

    У шу йилнинг 4 сентябрь куни IBO World Minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Ҳасанбой Дўсматов эса 5 та жангининг барида зафар қучган. Дўсматов - Балени жанги 10 раунд этиб белгиланган.