баннер
8 апр 2025
14:55

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтириш таклиф этилмоқда

    Мамлакатимизда 30 сентябр 2021 2228

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

    Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабрь кунига қадар бўлиб, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган эди.

    Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини уч ойдан бир йилгача узайтириш назарда тутилмоқда.

    Мазкур қарор лойиҳасининг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб этмайди.

    Ҳужжат Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech