Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш янада осонлашади

    Рақамлаштириш 14 апрел 2023 4556

    “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (152-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2023 йил 15 апрелдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

    Бунда:

    • миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;
    • миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;
    • янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.

    2023 йил якунигача барча мавжуд ҳайдовчилик гувоҳномалари жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғланган ҳолда рақамлаштирилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates