Ҳеч бир савол очиқ қолмаслиги керак

    Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

    Мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия ва Бандлик вазирлиги раҳбарияти ҳамда тегишли масъул ходимлари иштирок этди.

    Мулоқотда Президентимизнинг 2022 йил 22 декабрдаги 269-сон ҳамда 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ижроси таҳлил қилинди.

    Хўш, бугун иш берувчилар қандай муаммоларга дуч келмоқда? «Кадровик»лар бирин-кетин амалиётда дуч келаётган саволларига жавоб олишди. Устувор омил — инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари эканлиги таъкидланди. Мутахассислар амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари, унда иш берувчиларнинг ходимларни ишга жойлаштиришдаги мажбуриятлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

    Асосийси, қайта ташкил этилаётган ва бўйсунуви ўзгараётган органлардаги ходимлар билан меҳнат муносабатларини Меҳнат кодексида кўрсатилган тартибда давом этишига урғу берилди ҳамда штати бўйича эса аввал уларни малакаси ва мутахассислиги тўғри келадиган бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш, умуман имконсиз ҳоллардагина бўшатиш мумкинлиги юзасидан йўл-йўриқлар берилди.

    Иштирокчилар мулоқот айни вақтида ташкил этилгани, фармон ижросини таъминлашда амалдаги қонунчиликка мувофиқ иш кўрилиши ҳақида тушунтиришлар берилганини маълум қилишди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates