Ҳиндистон 10 йил ичида мудофаа экспортини 35 баробар оширди

    Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳукумати ҳокимиятга келган 2014 йилдан буён қурол-яроғ ва мудофаа маҳсулотлари экспортини 35 баробарга оширди ва уни янада ошириш ниятида.

    Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх Аҳмадободдаги сайловолди йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

    “2014 йилда биз 6 миллиард рупий (72 миллион доллар) қийматидаги мудофаа маҳсулотларини экспорт қилган бўлсак, ҳозир бу кўрсаткич 210 миллиард рупийдан (2,5 миллиард доллардан ортиқ) ошди ва шуни айтишим мумкинки, бу кўпаяди”, дея Сингх сўзларидан иқтибос келтирди Press Trust of India ахборот агентлиги.

    Вазир, шунингдек, Ҳиндистон халқ партияси вакили бўлган Нарендра Моди ҳукумати республикада мудофаа маҳсулотлари ҳиндларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқарилишини таъминлаш тарафдори эканини айтди. “Бугун биз 1 триллион рупийдан (12 миллиард доллар) ортиқ мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига эришдик”, деди у.

    Ҳиндистон 85 мамлакатга мудофаа маҳсулотларини етказиб беради. Нью-Деҳли кенг турдаги қуролларни таклиф этади, жумладан артиллерия, BrahMos Aerospace Ҳиндистон-Россия қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган BrahMos товушдан тез учувчи қанотли ракеталар, зенит-ракеталар ва Pinaka учириш мосламалари, торпедалар, радарлар, тренажёрлар, зирҳли транспорт воситалари, авиатехникалар, шу жумладан, вертолётлар ва самолётлар, ҳарбий ва патрул кемалари, танклар, риадиоэлектрон уруш тизимлари ва бошқа қуролларни ишлаб чиқаради, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates