Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари Гужарат қирғоқлари яқинида гиёҳванд моддалар ортилган кемани тўхтатиб қолди

    Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари 3,3 тонна наркотик олиб кетаётган кемани тўхтатиб қолди, бу мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддаларни мусодара қилиш билан боғлиқ ҳолатлардан бири ҳисобланади.

    Операция Араб денгизида халқаро денгиз чегараси бўйлаб Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари, Гужарат антитеррор отряди ва Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бюроси билан ҳамкорликда ўтказилди.

    “Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бюроси билан келишилган операцияларда қарийб 3300 килограмм наркотик, хусусан 3089 килограмм чарас (гиёҳванд моддаси), 158 килограмм метамфетамин ва 25 килограмм морфинни олиб кетаётган шубҳали кемани қўлга олди”, деб хабар берди Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари вакили.

    Қайд этишича, кема экипажи қўлга олиниб, ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган. Кемада қўлга олинган беш киши Эрон ёки Покистон фуқаролари эканлиги тахмин қилинмоқда, улардан ҳеч қандай ҳужжат топилмаган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates