Ҳиндистон олийгоҳлари вакиллари ЖДПУда

    Ҳиндистонлик олимлар айни кунларда мутахассислар учун тренинг машғулотларини бошлаб юборишган. Тренинглар 10 кун давом этади.

    25 март куни ЖДПУ га ташриф буюрган Ҳиндистонлик ҳамкорлар университетда Steam ва Робототехника ривожлантириш соҳасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан мутахассислар учун 10 кунлик тренинг машғулотларини бошлаб юборишган.

    «Ҳиндистонлик ҳамкорларимиз томонидан ташкил этилган лойиҳада иштирок этиш учун дастлаб 40 дан зиёд талабгор ўқитувчилар истак билдиришди. Мана шу 40 нафар номзоддан суҳбат орқали 6 киши Steam соҳасида ўтказиладиган машғулотларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳиндистонлик олимлар машғулотга қатнашиш истагини билдирган талабгорлар билан суҳбат ўтказишди. Машғулотлар давомида замонавий энг сўнгги дастурларидан Робототехнологияда қўлланиладиган дастурий таъминот бўйича, Лого типидаги дастурларнинг охирги версиялари, 3Д линкларини ишлатиш учун ва 3Д моделлар ясовчи дастурий таъминотлар ва ҳар хил платформалар бўйича маълумотлар олмоқдамиз. 10 кунлик машғулотлардан сўнг ўрганганларимизни талаба ёшлар ва ўқитувчиларга семинар-тренинглар орқали амалда қўллаш ниятидамиз »,-дейди Математика ва информатика факультети ўқитувчиси Аъзам Бекбўтаев.

    Машғулотлар қизиқарли тарзда ўтказилмоқда. Ҳиндистонлик мутахассисларнинг тингловчиларга назарий ва амалий дарслар ўтказилаётгани уларнинг билимларини янада мустаҳкамламоқда.

    «Дарслар жуда қизиқарли ўтмоқда, бугун шеригим билан иккита моторчалик ҳаракатланаётган машина робот ясадик. Шу баробарида унинг дастурини ҳам яратдик Айни пайтда дастурни юклаш жараёнидамиз. Биз яратган дастур асосида робот ҳаракатланади. Мен технологик таълим йўналиши бўйича талабаларга дарс бераман. Биз яратган дастурни умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфлари учун янгилик сифатида киритишимиз мумкин»- дейди Технологик таълим кафедраси ўқитувчиси Миржалол Йўлдошев.

    26 март куни бошланган тренинг машғулотлар 5 апрелгача давом этади. Ҳиндистонлик олимлар нафақат Steam соҳасида хорижий тилларни ўқитиш бўйича фаолиятини давом эттиришади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates