Ҳиндистонда бинонинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди

    Ҳиндистоннинг Палгхар округидаги Вижай Нагар ҳудудидаги тўрт қаватли турар-жой биносининг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди.

    Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВлари хабар берди.

    Маълумотларга кўра, “Рамабай” мажмуасидаги 50 га яқин хонадондан иборат тўрт қаватли турар-жой биноси ёнидаги бўш турган бино устига қулаб тушган.

    “Тўртинчи қаватда бир ёшли қизчанинг туғилган куни бўлиб ўтаётганида, бино қанотидаги 12 хонадон қулаб тушди, оқибатда уйда яшовчи одамлар ва меҳмонлар вайроналар остида қолиб кетди”, деди воқеа гувоҳлари.

    Ҳодиса вақтида туғилган куни нишонланаётган қиз ҳам ҳалок бўлди.

    Васаи-Вирар муниципал корпорацияси (VVMC) расмийсига кўра, жабрланган ва қутқарилган олти киши турли шифохоналарда даволанмоқда.

    Фавқулодда вазиятлар гуруҳлари, жумладан, табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари (NDRF) маҳаллий полиция ва ўт ўчириш бригадаси вайроналар остида қолганлар бор-йўқлигини текшириш учун вайроналарни тозалашда давом этмоқда, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates