Ҳиндистоннинг ихтисослашган журналида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳақида интервью чоп этилди

    Ўзбекистоннинг ранг-баранг ландшафтлари, жумладан, кўллар, дарёлар, тоғлар, чўллар ва қадимий шаҳарлар турли сайёҳлик фаолияти учун кенг имкониятлар тақдим этмоқда», - деб таъкидлаган Ўзбекистон Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи «Travellers World» журналига берган интервьюсида.

    Ҳиндистоннинг «Travellers World» журналида Ўзбекистон Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи Азиз Миржалиловнинг мамлакатимиз сайёҳлик маҳсулотларининг хилма-хиллиги, Ҳиндистон билан бу борадаги самарали ҳамкорлик ҳақида сўз юритилган интервьюси чоп этилди.

    «Мақсадимиз ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд каби қадимий шаҳарларнинг ноёб меросидан фойдаланган ҳолда хорижлик сайёҳларга Ўзбекистоннинг маданий-маърифий ва тарихий бойлигини хорижий меҳмонларга бой мазмунли таассуротлар тақдим этиш орқали намойиш этишдан иборат», - дея қайд этган Туризм қўмитаси мутахассиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates