“Сутли булоқ” зиёратгоҳи мўъжизалари сайёҳлар эътиборини тортмоқда

    “Сутли булоқ” Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган.

    Балиқ кўл қишлоғидаги мазкур зиёратгоҳ ХII-ХIII асрларга тегишли. Умумий ер майдони 225 кв.м.ни ташкил этади. “Балиқ кўл” зиёратгоҳи атрофида “Султон Увайс Қароний” мақбарасидан ташқари “Биби Наима она” мақбараси ва ҳафтанинг ҳар жума куни тонгда сут рангига кирувчи “Сутли булоқ” (“Сирли булоқ” деб ҳам юритилади) зиёратгоҳлари ҳам мавжуд.

    Зилол сувга эга ушбу кўл ҳеч қачон музламайдиган сув манбаидан пайдо бўлган. Унинг сувини бемалол ичиш мумкин. Кўлда йирик балиқлар ҳам яшайди. Айтишларича, ҳар жума, жума намози вақтида сувдаги барча йирик балиқлар ғойиб бўлади. Сайёҳлар эътиборини тобора жалб этиб бораётган ушбу кўл Султон Ҳазрати Увайс Қароний зиёратгоҳи мажмуасига киради. Унинг ёнида 1500 нафар одамга мўлжалланган масжид бор. Шунингдек, сўфийлик таълимотида алоҳида ўрин тутган Увайс Қароний қабри ҳам жойлашган.

    Султон Увайс Қароний мажмуаси ва Биби Наима Она мақбараси дунёнинг турли чеккаларидан зиёратчиларни жалб этади. Айниқса, сўфийлик тариқати издошлари бу манзилни алоҳида қадрлайдилар, чунки Увайс Қароний ушбу йўналишнинг асосчиларидан бири ҳисобланади.

    Ушбу маскан давлат раҳбарининг 2017-йилда 7-июл куни Увайс Қароний зиёратгоҳига ташрифидан сўнг, мақбара тўлиқ қайта қурилган. Масканда миллий музей ва кутубхона ҳам бунёд этилган. Тарихий маскан 2019-йилда тасдиқланган Ўзбекистон моддий ва маданий меросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates