Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти Гуанчжоуда намойиш этилди

    Гуанчжоу шаҳридаги Гуандун чет тиллар университетида ўтказилган жаҳон халқлари маданиятига бағишланган 15- Халқаро фестивалда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

    Фестивалда мазкур олий таълим муассасасида таҳсил олаётган 30 дан ортиқ хорижий давлатлар фуқаролари ўзларининг миллий стендлари билан иштирок этишди. Жумладан, мамлакатимиз Бош консулхона кўмагида мазкур университетда ўқиётган ватандош талабалар томонидан юртимиз миллий павильони ташкил этилди.

    Ўзбекистон стендида ўзбек миллий таомлари, либослари ва юртимиз сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилувчи суратлар намойиш қилинди.

    Бундан ташқари, иштирокчиларга Ўзбекистоннинг бой тарихи, қадимий шаҳарлари, туризм имкониятлари, мазкур йўналишда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги журнал ва буклетлар тарқатилди.

    Ўзбекистон стенди ва тортиқ этилган миллий таомларимиз иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Улар яқин келажакда юртимизга ташриф буюриш истагини билдиришди.

    Фестивалнинг иккинчи қисмида миллий либослар намойиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ҳам ватандош талабалар томонидан намойиш этилган бежирим ўзбек миллий либослари барчада катта таассурот қолдирди.

    Ўзбекистон дипломатлари тадбир давомида Гуандун чет тиллар университети раҳбарияти билан алоҳида учрашув ўтказишди. Унда мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates