Таиландлик сайёҳларга имтиёзлар тақдим этилади

    Ўзбекистон бош консули Фахриддин Султонов Таиланднинг Краби провинциясида бўлди ва губернатор Сомчаи Ҳарнпакдеепатима билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва ҳудудлараро муносабатларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

    Таиланд томонига мамлакатимизда хорижий инвесторлар ва халқаро савдо учун янада қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, сайёҳларни жалб этиш мақсадида уларга турли имтиёзлар тақдим этиш бўйича режалар таъкидланди.

    Краби провинцияси губернатори, ўз навбатида Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. У, шунингдек, Краби провинцияси ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида барча соҳаларда, биринчи навбатда туризм ва савдо йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди.

    Ўзбекистон вакиллари, шунингдек, Краби провинцияси Савдо-саноат палатаси, Краби халқаро аэропорти ва ОАВ вакиллари билан мулоқот қилдилар.

    Учрашув давомида Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизацияси ривожидаги ўрни ва мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.

    Бўлиб ўтган музокаралар якунида Фарғона ва Краби ўртасида биродарлашган вилоятлар тўғрисидаги меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш, провинция мутасаддилари ва ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш ва бошқа жабҳаларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates