Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган қўлланма немис тилида чоп этилди

    Германиянинг етакчи «Trescher Verlag» нашриёти томонидан «Ўзбекистон: Ипак йўли бўйлаб Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива томон» номли сайёҳлар учун қўлланма немис тилида чоп этилди.

    Мазкур қўлланма немис тилида сўзлашувчи сайёҳларга мамлакатимиз ҳудудларидаги машҳур туризм масканлари, тарихий осори-атиқалар ва зиёратгоҳлар, экологик, маданий, гастрономик, спорт ва бошқа турдаги янги туризм йўналишлари ҳақида батафсил маълумот олиш имконини беради. Шунингдек, қўлланмадан сайёҳлар учун зарур бўлган умумий маълумотлар, жумладан, шаҳарлараро йўналишлар харитаси, йирик меҳмонхоналардан тортиб уй-меҳмонхоналаргача, ўзбек миллий таомлари турлари, сайёҳлар учун керакли манзилгоҳлар, расмий интернет саҳифалари ва бошқалар жой олган.

    Янги таҳрирда 500 бетдан зиёд ҳажмда ранг-баранг суратлар билан чоп этилган ушбу китобдаги яна бир муҳим янгилик – бу хорижлик сайёҳнинг маҳаллий аҳоли билан осон мулоқотга киришиши учун зарур бўлган немис-ўзбек-рус тилларидаги луғат ҳисобланади. Туристлар диёримизнинг тарихий-маданий обидаларидан завқ олишлари билан бирга ўзбек адабиётидан баҳраманд бўлишлари учун немис тилига ўгирилган асарлар рўйхати ва улардан парчалар келтирилган. Масалан, Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари ушбу китобга киритилган.

    Сайёҳлик соҳаси мутахассисларининг айтишича, мазкур саёҳат қўлланмаси нафақат Германия, балки бошқа немис тилида сўзлашувчи мамлакатлар фуқароларига юртимизнинг туристик жозибадорлиги ҳақида маълумот бериш билан бирга уларнинг хабардорлигини оширади, қолаверса, Германиядан республикамизга ташриф буюрадиган сайёҳлар сонининг кўпайишига хизмат қилади.

    «Trescher Verlag» нашриёти Германиянинг туризм соҳасидаги энг етакчи нашрларидан бири бўлиб, ўзининг ишончли ва аниқ маълумотлари билан ўқувчилар эътиборини қозонган. Бугунга қадар ушбу нашриёт томонидан Европа, Осиё, Яқин Шарқ, МДҲ ва Африка давлатларига бағишланган 160 дан ортиқ сайёҳлик қўлланмалари чоп этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates