Ҳисоб палатасига қандай ваколатлар бериляпти?

    2021 йил 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда халқ вакиллари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда атрофлича кўриб чиқдилар.

    Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида Ҳисоб палатасининг асосий вазифа, функция, ҳуқуқ ва ваколатларини амалга ошириш ҳамда соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш назарда тутилган.

    Лойиҳа билан Ҳисоб палатасига мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилмоқда. Шунингдек, Ҳисоб палатаси текширувлар ўтказиш жараёнида унга керакли ҳужжатлар, мутахассислар ажратиш мажбурияти лойиҳада ўз аксини топмоқда.

    Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, бюджет маблағларидан мақсадли, оқилона ҳамда самарали сарфланишига хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates