“Ҳизбуллоҳ” янги бош котиб тайинланганини эълон қилди

    Наим Қосим “Ҳизбуллоҳ”нинг янги бош котиби бўлди, дейилади Ливан ҳаракати матбуот хизмати баёнотида.

    Илгари Наим Қосим “Ҳизбуллоҳ” бош котибининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

    Исроилнинг 27 сентябрь куни Байрутга ҳаво ҳужуми оқибатида ҳаракатнинг узоқ йиллик раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлган эди.

    4 октябрга ўтар кечаси Исроил ҳарбий авиацияси Байрут чеккасида Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Ҳошем Сафи ал-Дин жойлашган бўлиши мумкин бўлган объектни бомбардимон қилди. 5 октябрь куни ОАВ ҳаракат бош котиби лавозимига номзодлардан бири деб атаган “Ҳизбуллоҳ”нинг яна бир қўмондони Ҳошем Сафийиддин билан алоқа узилгани маълум бўлди.

    8 октябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху ЦАХАЛ “минглаб террорчиларни, жумладан Насруллоҳнинг ўзи, Насруллоҳнинг вориси ва Насруллоҳнинг ворисининг вориси” йўқ қилинганини айтди.

    Москва “Ҳизбуллоҳ” бош котибининг ўлдирилишини кескин қоралади ва Исроилни ўт очишни тўхтатишга чақирди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates