Газетанинг аниқлик киритишича, диаметри тахминан 3 метр ва оғирлиги тахминан 498 килограмм бўлган металл ҳалқа осмондан тушиб, синган. Кения пойтахти Найробидан жануби-шарқда жойлашган Макуэни округининг маҳаллий аҳолисидан ҳеч бири жабрланмади, бироқ воқеа уларни қўрқитди, деб хабар беради rbc.ru.
Кения коинот агентлигининг таъкидлашича, ракета-ташувчига тегишли ҳалқа – космик чиқинди, 60 йил давомида коинотни ўзлаштириш маҳсулидир. “Бундай объектлар одатда Ер атмосферасига кирганда ёниб кетади ёки бўш ҳудудларга, мисол учун океанларга тушади”, дея маълум қилди космик агентлик ва мазкур воқеани “ягона ҳодиса” деб атади.
Бироқ, бундай ҳолатлар ортиб бормоқда. Бу Ер атрофидаги орбитада чиқиндилар миқдори ортгани билан боғлиқ, деб ёзади NYT.