Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трой Картерга асосланиб, ABC News телеканали хабар тарқатди. Федерал қидирув бюроси (ФБР) воқеани теракт сифатида текширмоқда, Associated Press хабарига кўра, воқеага тўрт киши алоқадор бўлиши мумкин.
“Луизиана штатидан демократ Трой Картер чоршанба куни кундузи воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 нафардан 15 нафарга ошганини айтди... яна 25 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди”, деди ABC.
Ҳодиса бир кун аввал, 1 январь куни маҳаллий вақт билан тахминан 3:15 да Янги Орлеандаги Бурбон-стритда содир бўлди, одамлар Янги йилни нишонлаш учун йиғилган эди. Ford пикапини бошқарган эркак машинани оломон устига ҳайдади. Шундан сўнг ҳужум уюштирган шахс машинадан тушиб, ўт очган, шундан кейин у полиция томонидан зарарсизлантирилган.
ФБР жиноятда 42 ёшли АҚШ фуқароси, Техасда яшовчи ва қуролли кучлар фахрийси бўлган, хизматдан шараф билан бўшатилган Шамсуд-Дин Жаббор гумонланаётганини маълум қилди. Луизиана штати полицияси бюллетенига кўра, машинадан “Ислом давлати” байроғи (террорчи деб тан олинган ва Россия Федерациясида тақиқланган), тўппонча ва қўлбола бомбалар топилган. Улар музлатгичларга яширилган ва масофадан туриб бошқарилган. Машинада бошқарув пульти ҳам топилди. Теракт ижрочиси ва исломчилар ўртасидаги алоқалар текширилмоқда, деб хабар беради kommersant.ru.