Ҳожимат Эркинов ва Абдуқодир Ҳусанов финалда ўйнай олмаслиги маълум қилинди

    Улар ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.

    ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U-23 Осиё кубогида барча легионерларимизни терма жамоамизга жалб этишга муваффақ бўлинган эди.

    Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган эди.

    Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.

    ЎФА ушбу тарихий вазифани қайд этишда легионерларимизнинг терма жамоамиз ихтиёрига етиб келишида кўмаклашгани учун «Ланс» ва «Ал-Ваҳда» клубига миннатдорчилик билдиради.

    Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган эди.