Р.Собитов касалликлари сабабли бу йил томорқасида ҳам яхши ишлай олмай бироз камхарж бўлиб қолди. Аксига олиб, яқинда яна касаллиги хуруж қила бошлади. У ёрдам беришини сўраб, туман ҳокими Улуғбек Ялгашевга телефон орқали мурожаат қилди.
Туман раҳбарининг кўрсатмасига биноан шу куннинг ўзида 69-қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари томонидан фуқаро Рустам Собитов тиббий кўрикдан ўтказилиб, унга зарур муолажалар кўрсатишди. Шундан кейин 5 кунга етадиган дори- дармонлари бериб, уйига олиб бориб қўйилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари томонидан эса Р.Собитовнинг яшаш манзилига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Янгийўл туманида карантин пайтида вақтинчалик ишсиз бўлган оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 14-26 июль кунлари туман Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ёрдам сўраб 172 та мурожаат бўлган.
Уларнинг 132 тасига озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. Шунингдек, турмуш шароити оғир, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор 289 та оилага ёрдам кўрсатилган. Ҳаммаси бўлиб, 421 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.









