баннер
2 апр 2025
02:20

    Ҳоким ўринбосарлари Венгриянинг туризм соҳасидаги тажрибасини ўрганди

    Мамлакатимиз элчихонаси ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан «Ҳудудларда туризм ва аграр туризмни ривожлантириш бўйича Венгрия тажрибаси» мавзуcида онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистон вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этди.

    Семинар давомида Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети (МАТЕ) профессори Золтан Лакнер мамлакатнинг туризмни ривожлантириш бўйича асосий ёндашувлари ва муваффақиятли амалиётлари ҳақида маъруза қилди. Ўз нутқида профессор икки мамлакат халқларининг тарихий яқинлигини алоҳида эътироф этиб, Венгриянинг Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари билан фаол ҳамкорлигини таъкидлади.

    Иштирокчилар эътиборига геотермал манбалардан фойдаланиш, агротуризм, виночиликни ривожлантириш, халқаро фестивалларни ташкил этиш, минтақавий брендларни тарғиб қилиш ва туризмни барқарор ривожлантириш тамойилларини жорий этиш бўйича муҳим маълумотлар тақдим этилди.

    Венгрияда амалга оширилаётган «Ақлли туризм» лойиҳаси ҳамда туризм соҳасининг рақобатбардошлиги ва модернизацияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хорижий сайёҳларни жалб этишда киносаноатнинг муҳим ўрни алоҳида таъкидланди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech