Сергей Лавров Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви ҳақида баёнот берди

    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венгрия пойтахтида АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида икки томонлама учрашув ўтказиш имконияти ҳақида баёнот берди.

    Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари Сергей Лавровнинг Италиянинг Corriere della Sera газетасига берган интервюсига асосланиб хабар берди.

    Лавровнинг сўзларига кўра, Москва ҳали ҳам “Будапештдаги Россия-Америка саммитига тайёр”.

    Унинг қўшимча қилишича, Трамп маълум “норасмий хабарлар” олганидан кейин Россия ва АҚШ Президентлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмади. Россия вазири қайси хабарларга ишора қилаётганини аниқ айтмади.

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Будапештда Кремль раҳбари Владимир Путин билан учрашув ўтказиш имконияти ҳақида изоҳ бериб, “ҳар доим имконият бор” деб таъкидлади.

    Аввалроқ, ОАВ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан АҚШ Президенти билан учрашиш учун Вашингтонга ташрифи чоғида Трампни Кремль етакчиси Владимир Путин билан учрашув ўтказишга кўндиришга ҳаракат қилиши ҳақида маълум қилган эди, деб хабар берди korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates